• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июля 2025

Қашқадарёда Nexia-3 ҳайдовчиси машина тўхтатишга уринган икки фуқарони судраб кетди

Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

2206
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Nexia-3 ҳайдовчиси машина тўхтатишга уринган икки фуқарони судраб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йил 8 июль куни соат тахминан 14:30 ларда Миришкор туманида жойлашган ошхонага фуқаролар Р.Л., К.С.лар кириб, ошхона эгаси Э.И. билан тортишиб қолган.

Ўзаро келишмовчилик оқибатида Р.Л., К.С.лар ҳайдовчи К.Ҳ. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганда, фуқаро Э.И. ва яқин қариндошлари автомашинани тўхтатишга уринса-да, ҳайдовчи ҳаракатланиб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2206
0

Комментарии