• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июля 2025

Наманганда пластик карта орқали пора олган божхона инспектори кўлга олинди

У 57 та iPhone 16 Pro Max’ни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига $5,7 минг талаб қилган.

844
0
Божхона қўмитаси

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постида инспектор лавозимида ишловчи шахс пора олаётган пайтда ушланган. 

Маълум бўлишича, мазкур инспектор Давлатобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахсдан 57 дона “iPhone 16 Pro Max” телефонини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи таниши орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир телефон учун 100 АҚШ долларидан, жами 5700 доллар талаб қилган. Шунингдек, ушбу шахснинг чет элдан декларация қилмасдан олиб кирган кийим-кечаклари учун ҳам 400 доллар талаб этган.

Инспектор 11 ва 14 июль кунлари 900 долларга тенг 11 миллион 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк карталарига ўтказиб олган. 16 июль куни эса 1000 доллар миқдоридаги 12 миллион 550 минг сўмни қариндошининг картасига ўтказиб олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

844
0

Комментарии