• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июля 2025

Вазирлик фермерларга жазирмада экинларни сақлаб қолиш бўйича тафсиялар берди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кузатилаётган 41-45 даража иссиқда экинлар нобуд бўлишидан огоҳлантирди.

274
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда кузатилаётган 41–43 даража атрофидаги юқори ҳароратлар қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолатда фермер ва деҳқонларга бир қатор агротехник тадбирларни амалга оширишни тавсия этмоқда.

Умумий тавсиялар:

• Дала ишларини эрта тонгда, соат 10:00 гача бажариш;

• Қуёшни қиздирган сув ва тез бузиладиган озиқ-овқатдан фойдаланмаслик;

• Соат 10:00 дан 16:00 гача ишларни тўхтатиш.

Экин турлари бўйича тавсиялар:

Пахтачиликда — биостимуляторлар, микроўғитлар билан баргдан озиқлантириш, тунда ва томчилатиб суғориш усулларини қўллаш тавсия этилади.

Ғаллачиликда — шарбат усулида тунда суғориш, биостимуляторлар орқали баргдан озиқлантириш.

Шоличиликда — сув сатҳини 5–10 см даражасида ушлаш, тик қудуқ ва зовурлардан фойдаланиш, силкатли ўғитлар қўллаш.

Сабзавотчиликда — иссиқ пайтда ишларни тўхтатиш, тунда суғориш, соябонлар ёрдамида қуёшдан ҳимоя қилиш, кали, фосфор ва азотли ўғитлар билан баргдан озиқлантириш.

Боғдорчиликда — томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш, ҳар бир тупга 15–25 литр сув бериш, мева теримини erta tongда амалга ошириш.

Вазирлик томонидан таъкидланишича, ушбу чоралар экинлар саломатлигини сақлаш ва ҳосилни камайиб кетишидан асрашда муҳим аҳамиятга эга.

274
0

Комментарии