• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 18 июля 2025

Ўзбекистонликлар охирги 6 ойда банкларга 9 млрддан кўпроқ доллар сотди

Январь-июнь ойларида аҳоли томонидан валюта операцияларининг 41 фоизи онлайн амалга оширилган. Масофавий хизматлардан фойдаланиш учдан бирга ошди.

1258
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг биринчи ярмида банклар ва жисмоний шахслар ўртасида хорижий валютани олди-сотди операцияларининг умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошиб, 14,5 млрд долларни ташкил этди.

Марказий банк ҳисоботига кўра, ушбу даврда банклар жисмоний шахслардан 9,1 миллиард доллар сотиб олган, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўпдир. I чоракда ўзбекистонликлар банкларга 4 миллиард доллар, II чоракда эса 5,1 миллиард доллар топширди.

Жисмоний шахсларга сотилган хорижий валюта ҳажми 18 фоизга ошиб, 5,4 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу суммадан I чоракда 2,4 млрд доллар, II чоракда қарийб 3 млрд доллар сотиб олинган.

Умумий айланманинг 58 фоизи (8,4 миллиард доллар) айирбошлаш шохобчаларига (16 фоизга ўсиш), 41 фоизи (5,9 миллиард доллар) онлайн хизмат кўрсатиш (+36 фоиз), 252 миллион доллари 24/7 режимида ишлайдиган банкоматлар (+32 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

"Банклар аҳолидан сотишдан кўра 3,7 млрд долларга кўпроқ сотиб олди, бу эса ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлди," - дея таъкидлади Марказий банк.

1258
0

Комментарии