Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти Чиноз туманида юз берган. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.
Марҳум йигитнинг онаси ушбу бахтсиз ҳодисани қуйидагича изоҳлади.
“Мен чет давлатга ишлагани кетган эдим. Кечқурун менга хабар келди. Тез етиб келинг, ўғлингизни маҳаллангиздаги бола пичоқлаб ўлдириб қўйди деб. Ўглимни она деб жони узилди”.
Шунингдек, марҳумнинг онаси ўғлини бир киши эмас, балки бу жиноятни бир гуруҳ шахслар содир қилганини таъкидлади.
“Ўғлим 7 та жойидан жароҳат олибди. Сўнгра Янгийўл шаҳар касалхонасига жонлантириш бўлимига олиб борилган. Лекин биринчи ёрдам қилишгандан сўнг, 20 дақиқадан кейин жони узилибди. Ўғлим ичмайдиган, чекмайдиган, спорт билан шуғулланадиган йигит эди. Унга ҳеч қачон 1 кишининг кучи етмас эди”,- дейди марҳумнинг онаси.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Чиноз тумани прокуратураси томонидан фуқаро Ж.П. нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро Ж.П.га айб эълон қилиниб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланган.
Комментарии