• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 июля 2025

Тошкентдаги юқори кучланишли подстанцияда ёнғин содир бўлди: электр таъминоти вақтинча узилди

Подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида юкламанинг ортиши сабабли қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган.

1365
0
Видеодан кадр

Бугун, 17 июль куни соат 01:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон кўчасида жойлашган, подстанция ичида трансформатор ёнаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:37 да етиб бориб, ёнғин соат 02:06 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар электр тармоқлари АЖ Матбуот хизмати подстанциядаги ёнғин сабабини маълум қилди.

"Тошкент шаҳридаги 110/35/10 кВли "Қорасув" подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмасида юкламанинг ортиши сабабли қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келган, носозлик соат 02:50 да бартараф этилган.

Айни вақтда, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган", - дейилади хабарда.

1365
0

Комментарии