• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2025

Қорақалпоғистонда иссиқ туфайли боғчалар вақтинча ёпилди

Республиканинг учта туманида иссиқ об-ҳаво туфайли болалар боғчалари бир неча кунга ёпилди.

1337
0
t.me/uzedu

Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Синоптикларнинг прогнозига кўра, шу кунларда ҳарорат +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Иссиқ кунларнинг болалар саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида ҳамда санитария меъёр ва қоидаларига мувофиқ, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли ва Қораўзак туманлари ҳудудидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинчалик ёпилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълумотига кўра, тегишли қарорлар мазкур туманлар ҳокимлари томонидан имзоланган.

1337
0

Комментарии