• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2025

Тошкентнинг Миробод тумани ИИБда бўлинма бошлиғи пора билан қўлга тушди

Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган шахс $18 минг пора билан ушланди.

1564
0
UzNews.uz

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди, дея хабар қилди ДХХ Матбуот хизмати. 

Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1564
0

Комментарии