Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги "Ҳукумат соати" бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг саволларига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб берди.
"Бизда аниқ дастур бор. Маҳаллий ҳокимликларни бўйнига қолди дегани билан ҳам алоҳида бюджет параметри бўйича йўлларни таъмирлаш белгилаб қўйилган. Мисол учун, 4 млрд сўмдан ташқари уларда қолдиқ сифатида қолган пуллар бўлади ва асосий манбаларидан бири йўл таъмирлашдир. Ҳозирда 70 фоиз ички йўлларга асфальт ва шағал қоплама ётқизилган. Қолган 30 фоиз йўлларга келгуси 2 йилда шағал ётқизиш, 2030 йилгача эса тўлиқ асфалтлаш режалаштирилган"- дейди Транспорт вазири.
Комментарии