Бугун, 14 июль соат 07:39 да Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:44 да воқеа жойига етиб борган.
Таъкидланишича, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади”,- дейилади хабарда.
Комментарии