Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025–2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Маълумотларда қуйидагилар акс этган:
- тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг фотосуратлари;
- ҳудудга кириш жойлари;
- тест синови ўтказиладиган жой номи;
- жойнинг аниқ манзили;
- бино рақами;
- тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- биноларнинг Google харитасидаги жойлашуви (геолокацияси).
Абитуриентлар 12 июль куни соат 12:00 дан 15:00 гача рухсатномаларида кўрсатилган манзилда жойлашган тест синови биноларига ташриф буюришлари ва ўша жойлар билан олдиндан танишиб чиқишлари мумкин.
Манзиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг: https://uzbmb.uz/page/test_2025
Комментарии