• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июля 2025

Ўзбекистонда дам олиш кунлари бироз булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптикларнинг маълум қилишича, шанба ва якшанба кунлари нисбатан қулай бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

638
0

Ўзгидромет хабарига кўра, 11–13 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида 11 июль куни кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 

Бугун кундузи, ёз фаслининг ўрталари учун нисбатан қулай бўлган ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни 32–35 даражадан, жанубда 36–39 даражадан кўтарилмайди. Энг салқин ҳудуд Фарғона водийси бўлиб, бу ерда ҳарорат 28–31 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва кўпгина вилоятларда кундузги ҳарорат 35–38 даражани ташкил этади.

Ҳарорат асосан кечалари 18–23 даража бўлади.

Республика­нинг айрим жойларида 11–13 июль кунлари шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат асосан кечалари 20–23 даража, кундуз кунлари 11 июлда — 33–35 даража, 12–13 июлда — 35–38 даража бўлади.

638
0

Комментарии