Ўзбекистон бўйлаб “103” хизматига жами 6 миллион 912 минг 243 та чақириқ келиб тушган, бу ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан бу йил мурожаатлар сони 8,4 фоизга кўп, дея хабар бермоқда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
Бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 4 миллион 992 минг 108 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 1 минг 802 минг 348 та, беморларни ташиш – 66 минг 917 та ва туғруқлар – 50 минг 870 тани ташкил қилди.
Энг кўп мурожаатлар:
Тошкент шаҳри — 718 минг 819 та;
Фарғона вилояти — 681 минг 580 та;
Сурхондарё вилояти — 661 минг 767 та;
Наманган вилояти— 647 минг 493 та;
Андижон вилояти — 642 минг 366 та қайд этилган.
Энг кам чақириқ Навоий вилояти (199 минг 930 та), Сирдарё вилояти (221 минг 407 та) ва Жиззах вилояти (267 минг 669 та) кузатилди.
Комментарии