• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 июля 13:34

Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларни вақтинча "прописка" қилиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

13
0

Қонунга кўра, шахсларнинг яшаши учун уй-жой майдонини берувчи турар жой мулкдори ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс ушбу шахсларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши керак.

Жойлаштириш воситаларида турган шахсларни турган жойи бўйича хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш масъул ходимлар томонидан “E-mehmon” тизими орқали амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг хорижда доимий яшовчи фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан 10 иш кунидан кечиктирмай яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.

Ўзбекистон фуқароларини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қуйидагиларда амалга оширилади:

— ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида;

— давлат хизматлари марказларида;

— ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.

Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этиш талаб қилинади.

13
0

Комментарии