• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 июля 12:27

Ўзбекистонликларнинг сувдан қарздорликлари 790 млрд сўмдан ошди

Умумий қарздорликнинг 27 фоизи юридик истеъмолчиларга, қолгани эса аҳолига тўғри келмоқда.

135
0
UzNews.uz

Ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари 794 млрд сўмни (аҳоли 577,5 млрд сўм, юридик истеъмолчилар 216,6 млрд сўм) ташкил этди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий 2025 йилининг ўтган даври мобайнида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг таъминот даражаси 81,5 фоизга етди.

“Баҳор – ёз” мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига асосан, сув таъминоти ташкилотлари ўз маблағлари ҳисобидан жами 46 та сув тиндиргичлар (остойник), 1 601 та резервуарлар ҳамда 6 026 та сув минораларини тозалаш, ювиш ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, республика бўйича 1 060 та насос ускуналари ва 1 607 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирланди.

135
0

Комментарии