• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 10 июля 18:00

Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган токен чиқарилди

Бугун HUMO миллий тўлов тизими Ўзбекистон давлат облигациялари билан таъминланган HUMO токенини чиқариш бўйича синов лойиҳаси ишга тушгани ҳақида эълон қилди. Янги токен шўъба корхонаси – “HUMO Digital” компанияси томонидан чиқарилмоқда. Бу иқтисодиётнинг молиявий секторида инновацион ечимларни ривожлантиришдаги муҳим босқичдир.

104
0

HUMO токенининг чиқарилиши Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) томонидан рақамли активлар ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди. Мавжудлик ва сақланиш устидан назоратни “Asterium” криптодепозитарийси амалга оширади. Токен таъминоти сифатида Ўзбекистон давлат облигациялари қатнашади, бу активнинг барқарорлигини кафолатлаб, қийматидаги қалқишларни минималлаштиради.

HUMO токени — Ўзбекистон молия сектори технологик трансформациясининг асосий драйверларидан бири бўлган HUMO миллий тўлов тизимининг лойиҳасидир. 35 миллиондан ортиқ карталари мавжуд бўлган, мамлакат банк ва савдо инфратузилмасига кенг интеграцияланган HUMO миллионлаб фуқароларнинг кундалик молиявий ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

Токен чиқарилиши хорижий инвестициялар жалб қилинишига, бизнес учун ҳисоб-китоблар соддалашувига ва молиявий амалиётлар шаффофлигининг ошишига хизмат қилади. Таъминланган токендан фойдаланиш транзакциялар устидан назоратни кучайтиради ва инновацион воситаларга ишончни мустаҳкамлайди.

HUMO таъминланган токени фойдаланувчиларга қатор асосий афзалликларни таклиф этади: токенни фиат маблағларига ҳеч қандай кечикишлар ва воситачиларсиз, бир зумда ва автоматлаштирилган жараёнлар орқали айирбошлаш, транзакция харажатларини камайтириш, барча операцияларнинг шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсадида ҳамма операцияларни тақсимланган маълумотлар реестрида (блокчейнда) қайд этиш.

Синов босқичидан кутилган мақсад – бизнес ва чакана фойдаланувчилар иштирокида ҳисоб-китоб ва интеграциявий механизмларни қўллаб, тестдан ўтказиш, шунингдек токендан реал молиявий жараёнларда фойдаланиш сценарийсини ишлаб чиқишдир. 

Яқин келажакдаги режаларда ҳисоб-китоблар ва операцияларда технологик воситалардан фойдаланишга қизиқувчи компаниялар учун янги имкониятларни ишга тушириш мавжуд. HUMO таъминланган токенининг технологик ечимларга интеграцияси ҳамда электрон савдо майдончаларида листинги ҳам  режалаштирилган. HUMO таъминланган токенини чиқариш ва муомалага киритиш механизми мамлакатнинг мавжуд молиявий инфратузилмасига интеграцияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мақсад Муҳитдинов, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (HUMO миллий тўлов тизими оператори) Бошқаруви Раиси в.в.б: 

''HUMO токенининг эмиссияси – бу экотизимимизни ривожлантиришдаги мантиқий қадам бўлиб, хавфсиз ва тартибга солинувчи, таъминланган актив яратишга қаратилгандир. Биз тақсимланган маълумотлар реестри технологияларининг афзалликларини миллий инфратузилманинг ишончлилиги билан бирлаштириб, фойдаланувчиларга қулайлик ва шаффофликни таъминлашга интиламиз.

Комилхўжа Султонов, “Asterium” директори:

“Ушбу лойиҳа – шунчаки янги технологиялар татбиғи эмас, балки шаффоф ва барқарор молиявий муҳитни шакллантириш сари салмоқли қадамдир. У келажак иқтисодиётини қуриш учун имкониятлар яратади ва, бир вақтнинг ўзида, “Asterium”нинг Ўзбекистондаги рақамли трансформациянинг драйверларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди.

HUMO компанияси тўғрисида маълумот

“HumoCard” — Ўзбекистон миллий тўлов тизими бўлиб, ҳам мамлакат ичида, ҳам ундан ташқарида амалиётлар ўтказишни таъминлайди. HUMO тизими Ўзбекистон тўлов тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. HUMO ўзида ҳисоб-китоб иштирокчилари, тўлов воситалари ва инструментлари, шунингдек, мамлакат ичида пул маблағларининг ҳаракатини ва хорижий тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминловчи банклараро ўтказмалар тизимлари йиғиндисини мужассам этади.

HUMO тўлов тизими ўз оператори шахсида халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, Union Pay International) билан ўзаро муносабатлар ўрнатган. Бу HUMO банк карталаридан хорижда хорижий валютада, шунингдек, юқорида қайд этилган тизимларнинг хорижий банклар карталаридан Ўзбекистон ҳудудида операцияларни амалга ошириш имконини беради.

Тизим Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Туркия, Арманистон ва Ҳиндистон билан интеграцияни фаол ривожлантирмоқда.

Батафсил маълумот ушбу сайтдаhumo-token.uz/blog

Реклама ҳуқуқлари асосида

104
0

Комментарии