• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июля 2025

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузганлар жарималарни чегирма билан тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

Президент йўл ҳаракати қоидаларини бузишга қарши курашиш бўйича янги тизимни эълон қилди. Шунингдек, у тезликни оширганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилишини айтди.

825
0
UzNews.uz

Ўтган йили ҳайдовчилар томонидан 24 млн йўл ҳаракати қоидалари бузилган. Уларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликларга тўғри келади. Улар Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тизимли тус олди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда, ҳатто таниқли шахслар орасида ҳам "жаримани тўладим-ку, демак, хоҳлаганимча юришим мумкин," деган тенденция тарқалган.

"Энди йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ошириш, ашаддий қоидабузарларга қонун кучини кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этамиз," - деди президент.

Шу мақсадда "Тизимли қоидабузарлар" дастури ишга туширилади. Агар ҳайдовчи бир ой ичида икки марта светофорнинг қизил чироғига ёки қарама-қарши йўналишдаги бўлакка ўтиб кетса ёки тезликни 5 марта оширса - бир йил давомида жарималарни тўлашда чегирма олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Агар бир ой ичида қоидабузарликлар сони 10 тадан ошса - ҳайдовчи 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши мумкин.

Президент, шунингдек, тезликни оширганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Тезликни йўл қўйиладиган меъёрдан 2-3 баравар оширганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

825
0

Комментарии