Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида йўллардаги тирбандликни танқид қилди.
"Ўтган шанба, бозор куни ўзим рулда юриб келдим. Йўлларда ҳеч ким билмайди рулда ким кетаётганини. Лекин мен ҳам 15-20 минут тирбандликда турдим. Яхшилаб турдим турганда ҳам.
Тошқулов, тўғрими? Ҳамма билан турдим, нима қиламан, бақирмайман-ку кўчага чиқиб: “Ҳой, мен фалончиман, менга очиб бер”, деб. Эл қатори келдик. Шу эл қатор машина билан турдим, ўтиб бўлганимдан кейин вазирга телефон қилдим: “Сен келиб ўзинг ўтгин-чи, қани”.
Одамлар кечаси уйга қайтиб келяпти. Кайфияти ёмон томонга ўзгарадими ё ўзгармайдими? Битта масала: тўрт қаторли йўл билан кўприкка келиб, икки қаторли бўляпти. Албатта, тирбандлик бўлади-да. Буни қилса бўладими, йўқми? Бемалол қилса бўлади", - деди президент.
Комментарии