• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июля 2025

Италиядаги аэропортда эркак ишлаб турган самолёт двигателига кириб кетди

Эркак парвозга тайёрланаётган Volotea авиакомпаниясининг Airbus А319 самолёти олдига борган ва бортнинг ишлаб турган двигателига кириб кетиб ҳалок бўлган.

1040
0
Видеодан кадр

Италияда эркакни Орио-ал-Серио аэропортида ишлаб турган самолёт двигатели тортиб кетди. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, 35 ёшлар атрофидаги эркак аэропортга автомобилда бостириб кириб, машинани ташлаб терминал ҳудудини пиёда кесиб ўтган ва учиб келиш зонасидан ўтиб, самолётлар тўхташ жойига олиб борадиган хавфсизлик эшигини очган. У парвозга тайёрланаётган Volotea авиакомпаниясининг Airbus А319 самолёти олдига борган ва натижада номаълум шахс бортнинг ишлаб турган двигателига кириб кетиб ҳалок бўлган.

Аэропортни бошқарувчи Sacbo компанияси маҳаллий вақт билан соат 10:20 дан 12:00 гача парвозларни тўхтатган. Ҳодиса сабаблари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

"Драматик воқеа бутун аэропорт жамоасини ларзага келтирди," - деди Sacbo президенти Жованни Санга.

Самолёт бортида 154 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Йўловчиларга психологик ёрдам кўрсатилган. Кейинроқ авиакомпания янги рейс ташкил қилган.

1040
0

Комментарии