Жорий йилнинг 06 июль куни соат 22:30 атрофида Чилонзор тумани, Бунёдкор МФЙда жойлашган Seoul Mun сайилгоҳида О.О. (эркак) З.И.нинг (қиз бола) орқасига тегиниб, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган шахс суд қилинди.
Суд мажлисида О.О. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи О.О. МЖтК 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Комментарии