• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2025

Жазирмали ҳафтадан сўнг ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги иш ҳафтасида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

993
0
UzNews.uz

Ўтган ҳафта республика бўйлаб кузатилган кучли иссиқликдан сўнг, 7–11 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун кундуз куни ҳарорат 36–41 даражани ташкил этса, 8–9 июль кунлари 33–38 даража, 10–11 июлда эса 31–36 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди. Иш ҳафтаси охирига келиб, бу ҳудудларда 37–40 даража атрофида ҳарорат кузатилиши мумкин.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақатгина Фарғона водийси вилоятларида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9–10 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Баъзи жойларда эса шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тоʻзонлар кузатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Тошкентда эса ҳаво бироз булутли, вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

7 июль куни пойтахтда ҳарорат 39–41 даражани, 8–9 июлда 35–38 даражани, 10–11 июлда эса 32–37 даражани ташкил этади.

993
0

Комментарии