Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар қилди.
Мулоқот давомида сиёсий мулоқотдан тортиб, иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидланган.
“Элчи хонимнинг бой тажрибасини қадрлаймиз ва мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”,- дейилади хабарда.
Комментарии