• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2025

Бухоро ва андижонлик икки эркак Россия томонидан Укранига қарши жанг қилгани учуни қамалди

32 ёшли ва 41 ёшли эркаклар Украинадаги қуролли тўқнашувларда қатнашиб, жароҳат олишган ва Ўзбекистонга қайтганида жазога тортилди.

738
0
ТАСС / Иллюстрация

Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди 32 ёшли бухоролик эркакни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) моддаси бўйича жазога тортилди.

Суд маълумотларига кўра, эркак 2024 йил Россияда вақтинча ҳибсда сақланаётган пайтида Россия армиясига ёлланиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. У 17 июль куни шартнома тузиб, 18 июлда Луганск шаҳрига юборилган. 27 июлдаги ракета зарбаси пайтида яраланиб, ҳарбий госпиталда даволанган.

У урушда иштирок этгани учун 3 миллион рубль пул мукофотини олган ва 7 декабрда Ўзбекистонга қайтиб келган. Телефонидан урушда қатнашгани ва пул мукофоти ҳақидаги маълумотлар топилган.

Суд эркакнинг айбини тўлиқ исботланган, деб баҳолаб, унга умумий режимдаги колонияда 5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

Шунингдек, 2025 йил 11 июнь куни ЖИБ Олтинкўл туман суди 41 ёшли Ш.К.ни Россия қуролли кучлари таркибида Украинага қарши қуролли тўқнашувларда қатнашгани учун жавобгарликка тортди.

Суд маълумотларига кўра, Ш.К. 2023 йил декабрь ойида Россиянинг Ингушетия республикасига мавсумий ишлаш учун кетган. У ерда Россия фуқаролари орқали Луганск шаҳрига бориб, 2024 йил март ойида Россия армияси билан шартнома тузган ва “Бек” тахаллуси билан ҳарбий хизматни бошлаган. Украина ҳудудида содир бўлаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этгани, жароҳатлангани ва кейинчалик депортация қилингани аниқланган.

Ш.К. Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёзма келишув асосида чет эл қуролли кучларида хизмат қилиш) ва 154-1-моддаси (чет давлатнинг хавфсизлик ёки ҳарбий органларида хизмат қилиш) билан айбли деб топилди.

Суд унга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

738
0

Комментарии