• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июля 2025

Ипотека учун субсидияга аризалар қабул қачондан бошланиши маълум қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги субсидияга ариза бериш учун бир қатор кўрсатмалар берди.

1059
0
UzNews.uz

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топшириш мумкин:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали;
Электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қуйидаги ҳавола орқали: 

Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим. Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда: МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 8 бараваргача (9 240 000 сўм);
Тошкент шаҳрида: МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 9,2 бараваргача (10 626 000 сўм).

Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика бўйлаб мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар алоҳида мезонлар асосида баҳоланади

1059
0

Комментарии