• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 2025

Хоразмда тумани судининг тергов судьяси пора билан қўлга тушди

Олий суднинг маълум қилишича, судья жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтараётганда ушланган.

928
0
UzNews.uz

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М.С. фуқаро О.Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Олий суд Матбуот хизмати олинган пора миқдорини тергов сири эканлиги сабабли ошкор қилолмаслигини маълум қилди.

"Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Бинобарин, Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради", - дейилади хабарда.

928
0

Комментарии