• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 2 июля 2025

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида товар айирбошлаш $1 млрдга етказилади

Таъкидланишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан, олий таълим ва биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қатор келишувларга эришилди.

1129
0

Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:

- Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";

- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури;

- 2030 йилга қадар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш дастури;

- 2025-2027 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;

- 2025-2027 йилларда ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

- Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

- Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар.


1129
0

Комментарии