• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июля 2025

Фарғонада чиқинди ташиш хизмати томонидан аҳолидан 2 млрд сўм асоссиз ундирилган — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси томонидан чиқинди ташиш хизматига асоссиз ундирилган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берди.

1027
0
t.me/quvatozahudud

Жорий йилда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушганлиги сабабли чиқинди хизматларидан ундирилган жами 2 млрд сўмни қайтариш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.

Фарғона вилоятининг Қува туманидан тушган ўндан ортиқ мурожаатлар таҳлил қилинганда, хонадондан чиқинди ташиб кетилмаётгани, аҳолининг аниқ сонига мос равишда тўлов белгиланмаслиги ва хизматларнинг белгиланган графикда кўрсатилмаслиги ҳолатлари аниқланган. 2 нафар фуқаро истиқомат қилаётган хонадондан чиқинди ташиб кетилмаган ва бундан ташқари ҳисоб-китобда 5 киши учун ҳақ ундирилган.

"Tozalik Sanitar Servis" МЧЖ томонидан янги тарифлар аҳолига ўз вақтида эълон қилинмаган ҳолда қўлланилганлиги туфайли 2024–2025 йиллар мобайнида Қува туман филиали томонидан юқори тариф қўлланилиши натижасида 264 млн сўмдан ортиқ, Фарғона шаҳар филиали томонидан 17 млн сўмга яқин маблағлар ортиқча ҳисобланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Қува туманидаги Байналминал, Жалаер, Ифтихор, Катта Қашқар, Мустақиллик, Намуна, Суфи МФЙларига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарор талаблари асосида хизмат кўрсатилмаганлиги натижасида 1.7 млрд сўмдан зиёд ортиқча маблағ ҳисобланганлиги маълум бўлган.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фарғона вилоятида бугунги кунда чиқиндиларни ташиш хизматидан аҳолидан жами 2 млрд сўмдан ортиқ ҳақ ундирилганлиги аломатлари мавжудлиги аниқланиб, асоссиз ундирилган маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилган," - дейилади хабарда.

1027
0

Комментарии