• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2025

Паралимпия спортчиси Фотима Саиповага 2 хонали уй совға қилинди

Аввалроқ, Президент ёшлар куни муносабати билан велоспортчига уй бериш ҳақида Зоир Мирзаевга топшириқ берган эди.

1483
0

Чирчиқ шаҳридаги Ифтихор маҳалласида Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси Фотима Саиповага Президент топшириғига асосан, янги икки хонали хонадон топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев, ҳудуд фаоллари, нуронийлар спортчининг яқинлари иштирок этди. 

Таъкидлаш жоизки, куни кеча давлат раҳбари 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда велоспортчи Ф.Саиповани шахсан табриклаган эди. Шу билан бирга, у Президент фармони билан эришган ютуқлари ва Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани учун, "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди. 

– Президент билан учрашиш мен учун шараф бўлди. Тантанали маросимда исм-фамилиямни ўқишганида ҳаяжондан кўзларимга ёш келди. Кўз олдимга ота-онам келди. Жуда ҳаяжонландим. Бугун эса вилоят ҳокими қўлидан янги уй калитини олдим. Ҳаммаси гўё тушдек бўлди" , – дейди Фотима Саипова.


1483
0

Комментарии