Хитой Халқ Республикасининг Air China авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда "Ўзавиация" Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, "Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 1994 йил 19 апрелида “Air China” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш Фойдаланиш рухсатномаси расмийлаштирилди.
Парвозлар Boeing-737-800/8 (MAX) ва Airbus-330-300/200 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Аввалроқ Uzbekistan Airports авиакомпанияси июль ойидан бошлаб юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 3 марталик парвозларни амалга оширишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим амал қила бошлаган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳафтасига 5 та авиакомпания: Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Centrum Air, China Southern Airlines ва Loong Air авиакомпанияларидан 29 та тўғридан-тўғри рейслар боғланган.
Жорий парвозлар жадвали билан авиакомпанияларнинг расмий интернет-ресурсларида танишиш мумкин.
Комментарии