Куни кеча ижтимоий тармоқларда BMW ҳамда KIA автомашина ҳайдовчилари томонидан пойга ўтказганлик ҳолати тарқалди. Ана шу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.
Пойтахтнинг Сергели туманидаги Файзли Тошкент кўчасида KIA ҳамда BMW автомашина ҳайдовчилари томонидан пойга ўтказганлиги маълум бўлди. Йўл-патрул инспекторлари томонидан шу ҳайдовчиларга нисбатан МЖтКнинг 128 прим 10-моддаси билан баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, ана шундай пойга ўтказиш ҳолатларига амалдаги қонунчиликка кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима ва бир йилдан икки йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш жазоси белгилаб берилган.
"Мен ҳозир қилган ишимдан пушаймонман, чунки қоида бузганман-да. Барибир қоида бузиш яхши эмас, ҳамма қоидага бўйсуниши керак. KIA кучлироқ BMW’дан деб, шу ишни қилгандик. Бу ҳолат қайтарилмаслигини сўраб қолардим. Афсусдамиз", - дейди ҳуқуқбузар.
Комментарии