• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2025

Бу йилги Ҳаж ибодати пайтида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар Саудия Арабистонида вафот этган. Уларнинг 4 нафари ноқонуний йўллар билан зиёратга боришган.

516
0
muslim.uz

"Дунё" ААнинг хабар қилишича, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу мамлакатда оламдан ўтган.

Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

Қайд этилишича, жорий йилдаги Ҳаж мавсумига ўзбекистонлик ҳожиларнинг Саудия Арабистонига келишлари 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этди. Шунингдек, Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг Ўзбекистон ҳожиларининг ватанга қайтиб кетиши 12 июндан бошланди. Сўнгги ҳожилар 29 июнь куни ҳаво қатновлари орқали ватанга қайтишди.

516
0

Комментарии