• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2025

Стартапларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд долларгача венчур инвестициялари жалб қилинади

Ўзбекистонда Startup Expo кўргазмаси, мактабларда "Маҳорат ва бизнес соати" ўтказилади. Бундан ташқари, энг яхши лойиҳалар 50 минг долларгача молиялаштирилади.

1092
0
President.uz

Ўзбекистонда ёшлар ўртасида тадбиркорлик ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли тизим ишга туширилмоқда.

Бугунги кунга қадар стартапларга 145 миллион долларлик венчур инвестициялари жалб қилинган. Президент яқин келажакда бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди.

Ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилади. Умумтаълим мактабларида янги ташаббус - "Маҳорат ва бизнес соати" жорий этилади, унинг доирасида ўқувчилар ўз ғояларини ривожлантириб, уларни тўлақонли стартапларга айлантиришлари мумкин бўлади. Бунинг учун 100 млрд сўм грант маблағлари ажратилади.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида ҳар йили "Энг яхши креатив ғоя" танлови ўтказилади. Ғолиблар таълим муассасаси маблағлари ҳисобидан 300 млн сўмгача грант олишлари мумкин бўлади.

Стартапларни прототиплаш ва синовдан ўтказиш босқичини қўллаб-қувватлаш учун Инновациялар агентлиги IT-парк билан биргаликда махсус "RnD" марказини ташкил этади. Энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.

Шунингдек, ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида Startup Expo кўргазмаси ўтказиб борилади.

1092
0

Комментарии