• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 июня 2025

Ўзбекистонда июль ойи жазирама билан бошланади

Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1286
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорат кундузи 34-37 даражани, энг чекка жанубда 40-41 даражани ташкил этади.

1-5 июль кунлари иссиқ аста-секин кучаяди. Энг иссиқ кунлар республика шимолида 2 ва 3 июлда, чўл ҳудудларда 3 ва 4 июлда, республиканинг қолган ҳудудларида 4 июль ва 5 июль кунлари кузатилади. Шу кунларда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, 2-4 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 5 июлда республика бўйича айрим жойларда баъзида  20-25 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 30 июнь ва 1 июль кунлари ҳарорат асосан 35-38 даража, 2-3 июлда  38-40 даража, 4-5 июлда 40-43 даража бўлади.

1286
0

Комментарии