Mac'нинг нафис дизайни эса компаниянгизнинг замонавий имиджини янада таъкидлайди. Ҳозирда MacBook Air М1’ни Ўзбекистондаги Apple’нинг расмий ҳамкори — ASBC’дан махсус нархда харид қилишингиз мумкин.
Техника жамоа маҳсулдорлигига қандай таъсир қилади
Кўплаб бизнес жараёнлар мослашувчанлик ва тезкорликни талаб қилади. Аммо энг кучли жамоа ҳам эскирган техникада самарали ишлай олмайди. Қуйида ёмон компьютерлар бизнесга қандай салбий таъсир кўрсатишини кўрсатувчи 5 та мисол:
• Ходимлар секин ишлайди. Эски компьютерлар кўп вазифали режимда ишлай олмайди. Видеоқўнғироқлар, жадваллар, тақдимотлар, бир нечта ойнада ишлаш — буларнинг барчаси кучсиз қурилмаларни ортиқча юклайди. Натижада иш суръати пасаяди, мижозларга жавоб беришдан тортиб, ҳисобот тайёрлашгача бўлган жараёнлар секинлашади.
• Маълумотлар сизиб чиқиш хавфи юқори. Ҳимояланиши суст бўлган қурилмалардан фойдаланиш махфий маълумотлар сизиб чиқиш хавфини оширади. Бу айниқса масофадан ишлайдиган жамоалар учун долзарб: йўқолган ёки ўғирланган ноутбук бутун компания хавфсизлигига таҳдид солади.
• Вироуслар сабабли маълумотлар йўқолади. Интернетдан тушган зарарли дастурлар муҳим файлларни ўчириш ёки бузиб қўйиши мумкин. Бу иш жараёнининг тўхташига, энг ёмон ҳолатда эса молиявий йўқотишлар ва мижозлар ишончини йўқотишга олиб келади.
• Техника кўриниши жиддий эмас. Эскирган ва чарчаган техника компания обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Аксинча, замонавий қурилмалар мижозлар ва ҳамкорлар олдида технологик етакчилик ва профессионаллик таассуротини уйғотади.
• Батарея тез зарядсизланади. Айниқса HR, савдо ёки лойиҳа бошқарувидаги ходимлар кўпинча ҳаракатда бўлади, учрашувларга ноутбук олиб чиқади. Қурилма тез заряди тугаса, ходим розетка излаб вақт йўқотади ва асосий ишидан чалғийди.
MacBook Air М1 ушбу барча муаммоларга самарали ечим беради.
MacBook бизнесингиз ривожланишига қандай ёрдам беради
М1 — бу оддий процессор эмас. Бу "кристалл устидаги тизим": барча муҳим компонентлар ягона чип ичида жойлашган ва умумий хотирадан фойдаланади. Бу эса тизим ва иловаларнинг жавоб бериш тезлигини сезиларли даражада оширади.
• Ресурсларни оптималлаштиради. М1 чипининг юқори унумдорлиги оғир файллар, мураккаб жадваллар ва аналитик дастурларни муаммосиз юритади. Бу ходимларнинг самарадорлигини ошириб, компаниянинг вақтини ва харажатларини тежайди.
• Маълумотларни ҳимоя қилади. Apple’нинг ички хавфсизлик технологиялари туфайли MacBook Air М1’даги барча маълумотлар шифрланади. Қурилмага кириш ишончли тарзда ҳимояланган, йўқолган ҳолатда эса ноутбукни масофадан блоклаш мумкин. Бундан ташқари, macOS тизими вирусларга чидамли ва қўшимча антивирус талаб қилмайди — бу масофадан ишлайдиган ходимлар учун муҳим.
• Қурилмани масофадан бошқариш имконини беради. FileVault шифрлаш, кириш назорати ва кучли хавфсизлик меъёрлари туфайли MacBook маълумотларингизни ҳимоя қилади. Jamf платформаси орқали IT-мутахассислар иловаларни масофадан ўрнатади, хавфсизлик сиёсатини бошқаради — ходим бошқа давлатда бўлса ҳам.
• Touch ID ёрдамида қурилмага тез ва хавфсиз кириш мумкин – бармоқ билан бир тегинишда.
Компания обрўсини оширади
Юпқа корпус, Apple’нинг танилган логотипи, юқори сифатли йиғилиш ва кучли ишлаш кўрсаткичлари — буларнинг барчаси компаниянгиз ҳақида ижобий таассурот қолдиради. Офисда ёки ҳамкорлар билан учрашувда Mac’дан фойдаланиш — бу замонавий ва инновацион бренд имиджини яратишнинг самарали усули.
• М1 MacBook Air 18 соатгача батарея қувватини таклиф этади, бу эса уни доимий равишда йўлда, йиғилишларда ва иш сафарларида банд бўлган менежерлар ва ходимлар учун идеал қилади.
• Ишга тайёр ҳолда етказилади. Mac’да матн, жадвал ва тақдимотлар учун керакли иловалар аллақачон мавжуд. У Microsoft Office, Adobe, Zoom, Slack каби машҳур хизматлар билан ҳам тўлиқ мос келади.
• MacOS тизимига ўтиш осон. Илгари Windows’да ишлаган фойдаланувчилар ҳам Mac тизимига тезда мослашади. Apple ҳар йили бепул янгиланишлар тақдим этади, бу эса замонавий имкониятлардан узоқ муддат фойдаланишни кафолатлайди.
MacBook Air М1 – махсус нархда: 9 900 000 сўм
Нега бизнес ASBC’ни танлайди
ASBC — бу Apple'нинг МДҲдаги расмий ҳамкори, iSpace дўконлари ва Apple servis марказлари эгаси, шунингдек Trade-in ва BuyBack провайдери. Компания 1996 йилдан буён бозорда фаолият юритади ва бизнес учун комплекс технологик ечимлар бўйича ишончли ҳамкордир.
Ўзбекистонда ASBC қуйидаги хизматларни таклиф этади:
• Apple, Prestigio, Logitech, Jabra ва бошқа брендлар техникаси;
• Trade-in: эски қурилмангизни топшириб, янгисини чегирма билан харид қилиш;
• BuyBack: хизмат муддати тугаган қурилмаларни сотиб олиш;
• Кенгайтирилган кафолат: стандарт кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам ускунангизни қиммат таъмирлардан ҳимоя қилади;
• JAMF: корпоратив қурилмалар ва уларда сақланадиган маълумотларни масофадан бошқариш, созлаш ва ҳимоя қилиш учун дастурий таъминот;
• Тренинглар: Apple техникасидан бизнесда фойдаланиш, МДМ ва Jamf бўйича ўқув машғулотлари
• Махсус конфигурациядаги MacBook’лар: эҳтиёжларингизга мослаштирилган MacBook (оператив хотира, видеокарта, процессор ва бошқа параметрлари созланади)
ASBC билан сиз фақат техника эмас, балки ўсишингизга хизмат қиладиган хизматни ҳам оласиз.
MacBook’ни танлашда ёрдам олиш учун ASBC жамоаси билан боғланинг:
Расмий сайт: asbc.uz;
E-mail: [email protected];
LinkedIn: ASBC
Uzbekistan
Apple;
Телефон: +998900459888.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии