• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 июня 2025

Халқаро қидирувда бўлган жиноятчи Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Жиноятчи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, шу сабабли тезкор-қидирув тадбирлари давомида у Полша ҳудудида аниқланиб қўлга олинган ва суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистонга олиб келинган.

1053
0
Интерпол Миллий марказий бюроси

Ўзбекистон ва Полша Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган жиноятчи ушланди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчини экстрадиция қилиш жараёни амалга оширилди.

"Интерполнинг Тошкент ва Варшава Миллий марказий бюроларининг ўзаро ҳамжиҳатликдаги ҳамкорлиги туфайли Полшада Интерполнинг Қизил хабарномаси фигуранти сифатида ҳибсга олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз томонидан фирибгарлик учун қидирилаётган жиноятчи Ўзбекистонга топширилди," - дейилади хабарда.

Олинган маълумотларга кўра, жиноятчи Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, шу сабабли тезкор-қидирув тадбирлари давомида у Полша ҳудудида аниқланган ва қўлга олинган.

Тошкент ва Варшава Интерпол ММБнинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс аниқланиб, қўлга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилгандан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида ва Ўзбекистоннинг Полшадаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари кўмагида жиноятчи суд олдида жавоб бериш учун Ўзбекистонга олиб келинди.

1053
0

Комментарии