• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2025

АҚШда мигрантлар учун атрофи тимсоҳлар билан ўралган қамоқхона қурилмоқда

Қамоқхона аторфида 200 та аллигатор ва кўплаб питонлар билан ўралган ботқоқлик жойлашган. Инсон ҳуқуқи фаоллари бунга қаршилик қилмоқда.

872
0
Telegram-канал Пул №3

АҚШ ҳукумати Флоридадаги Эверглейдс миллий боғида 100 квадрат километр майдонни эгаллаган 5000 ўринли қамоқхона қурилишини маъқуллади. Usa Today газетасига кўра, объект Alligator Alcatraz деб номланади ва ҳар йили давлатга 450 миллион долларга тушади.

Қамоқхона 200 та аллигатор ва кўплаб питонлар билан ўралган ботқоқликдаги бўш аэродромнинг учиш-қўниш йўлагида жойлашган. У июль ойининг бошида очилиши режалаштирилган. Қамоқхона қурилиши вақтинчалик чора сифатида кўрилмоқда.

Флорида бош прокурори Жеймс Утмеернинг сўзларига кўра, муассаса Флорида ва бошқа штатлардан келган ҳибсга олинган муҳожирларни сақлайди.

Маҳаллий адвокатлар атроф-муҳит ва жамиятга таъсиридан хавотирланиб, тергов изоляторига қарши норозилик намойиши уюштиришди.

Намойишни ушбу ҳудудни сақлаб қолиш билан шуғулланувчи Friends of the Everglades нотижорат ташкилоти фаоллари қўллаб-қувватлади. Улар бу таклифга қарши ариза беришди.

872
0

Комментарии