• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июня 2025

Дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай ҳарорат бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

958
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича 32-37 даража бўлган ёз учун нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг энг чекка жанубида дам олиши кунлари ҳаво баъзи жойларда 39-41 даражагача исийди.

Шанба куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди. Якшанба куни эса фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийсида шамол кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг кучайиши чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

Тошкентда: ҳаво булутсиз бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 34-37 даража бўлади.

958
0

Комментарии