• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 июня 14:16

Тошкентда тирбандликни камайтириш ва хавфсизликни ошириш учун сунъий интеллект маркази очилди

Вазиятларни кузатиш маркази янги Сунъий Интеллект ёрдамида оқимларни таҳлил қилади ва бошқаради, тирбандликларни камайтиришга ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.

179
0
ИИВ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати бригадасининг маъмурий биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимлар учун замонавий хизмат шароитларини яратиш мақсадида капитал таъмирланган бино автотураргоҳлар, маъмурий бинолар, хизмат хоналари, йиғилиш зали, ўқ отиш тири, музей, кутубхона, ошхона, саф ва машғулот майдонлари ҳамда таъмирлаш устахоналарини ўзи ичига олади.

Шунингдек пойтахт кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва шаҳарда тирбандликларни барвақт прогноз қилишга қаратилган Компютерлаштирилган вазиятлар маркази яратилди.

Марказга татбиқ этилган Интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради.

Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобиль йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан йўл-патруль хизматига 20 дона, патруль пост хизмати учун махсус жиҳозланган 20 дона “Кобальт” русумли янги хизмат автомобиллари топширилди. Ушбу Кобальтлар ишлаб чиқарувчи томонидан махсус воситалар билан жиҳозланган бўлиб, уларга ўрнатилган камералар, вазиятлар марказига интеграция қилинган. 

Ушбу автомашиналарда ўрнатилган замонавий камералар қидирувдаги шахслар, олиб қочилган транспорт воситалари, жамоат хавфсизлигига таҳдид қолувчи ҳолатлар ҳақида марказга хабар юбориш имконияти мавжуд. Марказ эса бир вақтнинг ўзда барча хизмат автомобилларидаги камераларни масофадан туриб бошқариши мумкин.

179
0

Комментарии