• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 июня 10:20

Uzbekistan Airways'га 2026 йилда 2 та янги самолёт олиб келинади

Airbus A321 ҳаво кемалари энг сўнгги кабина салони билан жиҳозланиб, бортда интернет алоқаси мавжуд бўлади.

76
0

Маълум қилинишича, 2026 йилда Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси CALC (China Aircraft Leasing Group Holdings Limited) лизинг компанияси-ҳамкоридан иккита янги тор фюзеляжли Airbus A321neo  ҳаво кемасини қабул қилади.

Қайд этилишича, янги ҳаво кемалари аллақачон муваффақиятли фойдаланилаётган Airbus A320neo русумидаги ҳаво кемалари паркининг бир қисмига айланади.

Олиб келинадиган лайнерларнинг ўзига хос хусусияти салоннинг янгича тузилиши бўлади: узоқ масофали парвозлар учун максимал қулайликни таъминлайдиган Full Flat конфигурацияга эга 16 та бизнес-класс ўриндиғи ва 156 та эконом-класс ўриндиғи.

Таъкидланишича, ҳаво кемалари Airbus компаниясининг энг сўнгги Airspace Premium кабина салони билан жиҳозланади, бу эса яхшиланган шовқиндан изоляция, кенг багаж бўлими, ўриндиқлар устидаги жойнинг кенгайтирилишини ва замонавий LED ёритишни таъминлайди. Бундан ташқари, бортда интернет алоқаси мавжуд бўлади, бу эса йўловчиларга саёҳат давомида алоқада қолиш имконини беради. Шунингдек, индивидуал экранлардан фойдаланиш мумкин бўлган замонавий кўнгилочар тизим, жумладан фильмлар, мусиқа, ўйинлар ва парвоз харитаси ҳам мавжуд бўлади.

Airbus A321neo модели ўз классидаги энг замонавий самолётлардан бири ҳисобланади: юқори ёқилғи самарадорлиги, узоқ парвоз масофаси  ва шовқин даражасининг пастлиги бу самолётларни ўрта ва узоқ масофали йўналишлар учун мақбул қилади. Салонни жиҳозлашдаги инновацион ечимлар туфайли йўловчилар парвоздаги қулайликнинг янги даражасини ҳис қила оладилар.

76
0

Комментарии