• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 июня 2025

Бу йил ОТМларга кириш имтиҳонларида 732 мингдан зиёд абитуриент қатнашади

Олийгоҳларга ўқишга кириш учун аризалар қабул қилиш якунланди, бу йилги абитуриентларнинг 52 фоиздан кўпроғи қизларни ташкил қилди.

867
0
UzNews.uz

2025–2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлигининг Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Жамшидбек Одилов хабар қилди. 

Қайд этилишича, абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

Ўзбек тили  — 644 027 нафар;
Рус тили  — 71 476 нафар;
Қорақалпоқ тили  — 14 959 нафар;
Бошқа тиллар — 1 949 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 346 299 нафар;
аёллар — 386 112 нафар.

Маълумот учун: рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синови учун тўловни бугун, 26 июнь куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкин.

867
0

Комментарии