• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 2025

Тошкентда канализация қувури сабабли тарихий ёдгорликка 27 млрд сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувда "Хонободтепа" археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний равишда канализация қувурини ётқизган корхона аниқланган.

488
0
UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 млрд сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида кавланиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

488
0

Комментарии