• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 июня 20:56

Интерпол қидирувида бўлган 12 нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга экстрадитсия қилинди — видео

Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари одил судловдан яшириниб юрган фуқароларнинг рўйхатларини алмашди.

182
0
Видеодан кадр

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда жиноятчиларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Турли жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинди. Шунингдек, кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилди.

Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ва Дубай полицияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яширинган ҳамда у ерда фаолият юритаётган ўзбекистонлик жиноий унсурлар ҳақида конструктив муҳокамалар олиб борилди. Учрашувнинг биринчи қисмида араб ва ўзбек томонлари ўзаро ҳамкорликда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхатларини алмашдилар.

Учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган ўн икки нафар жиноятчини Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар. Бу жиноятчилар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади.

182
0

Комментарии