• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 июня 2025

Сенат ташқи меҳнат миграцияси тўғрисидаги янги қонунни қабул қилмади

Ялпи мажлисда сенаторлар айрим давлат органларининг бу борадаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

1031
0

Сенатнинг 8-ялпи мажлисида "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун муҳокама қилиниб, маромига етказиш учун юборилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжат мамлакатда доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиши, шунингдек, республикада меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жалб қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Муҳокама чоғида қонунни қайта кўриб чиқишни талаб қиладиган бир қатор масалалар мавжудлиги таъкидланди.

Сўнгги йиллардаги маъмурий ислоҳотларни инобатга олиб, айрим давлат органларининг бу борадаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.

Шу билан бирга, хорижга ишга юбораётган ташкилотларга Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари билан биргаликда меҳнат шароитларига риоя этилишини ўрганиш ҳуқуқини бериш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, қонунда меҳнат мигрантларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнини агентлик томонидан амалга ошириш ва юборувчи ташкилотнинг мажбуриятлари чет элда бажарилмаган тақдирда харажатларни юборувчи ташкилот маблағлари ҳисобидан қоплаш механизмини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Сенаторлар Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш асосларини қайта кўриб чиқиш зарурлигига эътибор қаратдилар. Шу билан бирга, тасдиқлаш учун ундириладиган тўлов миқдорининг аниқ ҳуқуқий механизмларини белгилаш зарурлиги таъкидланди.

1031
0

Комментарии