Бугун, 25 июнь куни соат 15:05 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига борган. Ёнғин 15:21 да ўраб олиниб, соат 15:46 да тўлиқ бартараф этилган.
Комментарии