• 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 июня 18:52

Тошкент аэропортида қизларни Истанбулга фоҳишаликка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди — видео

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонлик қизни юқори маошли иш баҳонасида Туркияга олиб кетмоқчи бўлган аёлни қўлга олди.

237
0
Видеодан кадр

Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида С исмли аёл ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг ишончига кириб, унга хорижда катта даромадли иш ваъда қилган ҳолда Туркияга олиб кетаётган вақтида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тезкор-қидирув хизмати томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Унинг буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, С.нинг ёнидан хорижга чиқиш паспортлари, Тошкент-Истанбул йўналишидаги рейсга авиачипталар ҳамда уяли телефон аппаратлари топилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, ўзини Лейла деб таништирган аёл Ўзбекистонда яшаб турган қизларни Туркия давлатига фоҳишаликка чақириб, у ерда ишлашга таклиф қилган.

"Туркияда беш йилдан бери яшаб келаман. 20 кун олдин Ўзбекистонга келдим. Телефон номерини ташлади, Whatsapp’дан ёздим. Қиз ҳам рози бўлди. Аэропортдан чиқиб кетмоқчи бўлиб турган пайтимизда Ички ишлар ходимлари келиб, бизни шу Чилонзордаги Ички ишлар идорасига олиб келишди. Мен уни Туркияга олиб бориб, Туркияда шаҳарни билмагани учун, тил билмагани учун ҳамма нарсани тушунтириб қўйишим керак бўлган. Қилган ишимдан жудаям пушаймонман. Кечиришингизни сўрайман", - дейди қўлга олинган аёл.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

237
0

Комментарии