• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 июня 2025

Тошкентда Нил тимсоҳини уйида ноқонуний сақлаётган шахс ушланди

Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

785
0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат назорат инспекцияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Рейд давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 92-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

“Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди”,- дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.


785
0

Комментарии