• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 июня 2025

Сўнгги 5 ойда 42 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган

СЭС "Ботулизм" ва овқат токсикоинфекцияси ҳолатлари қайд этилганлигини таъкидлади.

1129
0
UzNews.uz

АОКАда СЭС қўмитаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман давомида 10 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида "Ботулизм" касаллиги қайд этилганлиги маълум қилинди.

Таъкидланишича, улардан 8 нафарини болалар ташкил этади. 3 та ҳолатда овқат токсикинфексияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. Кимёвий заҳарланиш 1 та ҳолатда қайд этилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 600 миллионга яқин киши заҳарли ёки сифатсиз овқат истеъмоли оқибатида касалланади.

Ўзбекистонда эса 2024 йилда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 20 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 512 таси (7,49%)да олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 664 таси (3,29%)да санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.


1129
0

Комментарии