• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2025

Болалар омбудсмани пойтахт тергов изоляторида камералар тўлиб-тошгани ва адвокатлар устидан шикоятларни аниқлади

1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган ўсмирлар тергов босқичидаги қонунбузарликлар ва юридик ёрдамнинг йўқлиги ҳақида сўзлаб беришди. Муассасадаги камералар тўлиб кетган ва таъмирталаб бўлиб қолган.

1093
0

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова Тошкент шаҳридаги 1-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, вояга етмаганларни сақлаш шароитлари билан танишди, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани матбуот хизмати.

Ташриф давомида тергов ёки суд босқичида тергов ҳибсхонасида сақланаётган вояга етмаганлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Ўсмирлар тергов давомида йўл қўйилган процессуал ҳуқуқлари қай даражада таъминланганлиги, шунингдек, адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилмаган ҳолатлар ҳақида хабар беришди. Мазкур мурожаатлар юзасидан тегишли текширувлар бошланган.

Шунингдек, Сурайё Раҳмонова вояга етмаганлар сақланадиган камералардаги шароитларнинг белгиланган стандартларга мувофиқлиги, уларнинг ухлаш, овқатланиш, сақлаш шароитлари ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ талабларга риоя қилиш даражасини ўрганиб чиқди.

Қайд этилишича, вояга етмаганлар учун мўлжалланган тергов ҳибсхонасида кутубхона, спорт майдончаси, стоматология, рентген ва ултратовуш текширувлари, озиқ-овқат маҳсулотларига онлайн буюртма бериш имконини берувчи электрон тизим мавжуд.

Шу билан бирга, мониторинг давомида тергов ҳибсхоналарида сақланаётганлар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетаётгани, бу эса уларни сақлаш шароитларига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди. Шунингдек, вояга етмаганлар сақланадиган камераларда камчиликлар мавжудлиги, аксарияти таъмирталаблиги, айрим жиҳозлар улардаги шахслар сонига мос эмаслиги қайд этилди.

Аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан Болалар омбудсмани юқори турувчи ваколатли органларга тегишли тақдимномалар киритади.

1093
0

Комментарии