• 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 586 сум
    54.63
  • 14 759 сум
    220.7
  • 160 сум
    0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 июня 20:57

Тошкентда қурилиш компанияси раҳбарини уй сотиб олганлар уриб, унга жароҳат етказишди — видео

Мазкур компаниядан уй сотиб олганлар ва компания раҳбари ўртасида кадастр ва газ муаммоси сабаб жанжал келиб чиққан.

418
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ҳамда қурилиш ташкилоти масъуллари ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 20:50 ларда Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “STAR HOUSE” МЧЖ офисида шу ташкилот раҳбари 1973 йилда туғилган Б.М. ҳамда жамият томонидан қурилган уйни сотиб олган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Фуқаролар кўп қаватли уйнинг кадастр ҳужжатлари чиқмаётганлиги ҳамда газ таъминоти уланмаётганлиги сабабли МЧЖ раҳбариятига эътироз билдиришган. Жанжал натижасида МЧЖ раҳбари Б.М. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ва 1987 йилда туғилган фуқаро О.У. “қорин қисмида оғриқ” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

418
0

Комментарии