• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 июня 2025

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Икки кунлик ташриф давомида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

1129
0
President.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қазиб чиқариш, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

1129
0

Комментарии